Халқаро компания инвестицияларини жалб этиб: Фарғона водийсида "NamAgroTech" мажмуаси фаол ривожланмоқда

    2019 йилда Наманган вилоятида боғлар барпо этиш учун 2000 гектаргача ва эркин иқтисодий зонада "Siberian Wellness" компаниясининг ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш учун 4 гектар ер майдонлари ажратилди.

    Шу тариқа саломатлик ва гўзаллик учун маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи халқаро компания ўзи учун янги бизнес йўналишини йўлга қўйди, Фарғона водийсида эса фаол ривожланаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш комплекси пайдо бўлди.

    Тарихга саёҳат

    «Siberian Wellness» халқаро компанияси Россия, Сербия, Италияда биологик фаол қўшимчалар, табиий косметика, спорт ва функционал озуқалар, эксклюзив атирлар ишлаб чиқаради. 27 йил ичида компания маҳсулотлари 60 дан ортиқ мамлакатларда оммалашди. «Siberian Wellness» Ўзбекистонда изчил фаолият юритаётганига 15 йил бўлди. Компания маҳсулотлари республиканинг исталган нуқтасига етказиб берилмоқда, шунингдек, уларни интернет-дўкон орқали буюртма қилиш мумкин.

    Ўзини ишончли, экологик ва ижтимоий масъулиятли бренд сифатида намойиш этаётган «Siberian Wellness» компаниясининг муваффақият сири – узоқ муддатли режалар тузиш, таназзулларни енгиш ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш маҳорати. Шу тариқа компаниянинг ўз ишлаб чиқариш мажмуасига эга аграр бўлими – «NamAgro Tech» ташкил этилди.

    415 гектарлик ўзгаришлар майдони

    Ажратилган майдонда интенсив боғларни ташкил этиш учун халқаро мутахассислар жамоаси бел боғлади, Ўзбекистонлик ва Франциялик экспертлар жалб этилди. Европаликлар данакли мева дарахтларини ўстириш учун қулай бўлган жойнинг жозибадорлиги, юқори сифатли меваларнинг пишиши учун зарур бўлган сифатли тупроқ ва қуёшли иқлимни муносиб баҳолашди. Шунингдек, боғлар жойлашган ерлар тупроқ, сув ва ҳавони зарарлайдиган манбалардан холи. Асосий муаммо – сув танқислиги. Уни ҳал қилиш учун компания томонидан сув захираларини қидириш ишлари амалга оширилди, қудуқлар қазилди, резервуарлар қурилди. Бугун «Siberian Wellness» боғлари сув мустақиллиги сари дадил ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир дарахтга оби-ҳаёт келтириш учун етакчи ишлаб чиқарувчидан томчилаб суғориш ва экинларни озиқлантирувчи технологиялар сотиб олинди. Замонавий дастурий таъминот аралашма таркибини идеал ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Органик деҳқончилик концепцияси экинларни озиқлантириш, шунингдек уларни зараркунандалардан ҳимоялашда зарарли кимёвий бирикмалардан фойдаланишни минималлаштиришни назарда тутади.

    Ҳозирги вақтда 415 га ерда тўққиз турдаги мевали дарахтлар, жумладан, 28 турдаги ўрик, шафтоли, нектарин, нок, бодом, олхўри, узум, олма, гилосдан ҳосил олинмоқда. Улар Испания, Франция, Ўзбекистоннинг энг яхши кўчатхоналарида етиштирилган. Европа навларини локал селекциялаш уларнинг сифатини яхшилайди. Дарахтларга шакл бериш, меваларини қуёшга максимал очиш учун 3-4 йил вақт кетади. Тоқалаш дарахтда кераклича меваларни қолдириш имконини беради: шунда керакли ўлчам ва таъмли мева олиш мумкин. Жорий йилда идеал тавсифга эга 1000 тонна мева йиғиб олиш режалаштирилган.

    Боғларда фаол автоматлаштириш ишлари олиб борилмоқда, иқлим кўрсаткичларидан тортиб асаларилар сонигача бўлган улкан ҳажмли ахборот олиш режалаштирилмоқда. Келажакда интерфаол харита ретроспективада боғнинг ҳолати, унинг ривожланиши тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Максимал ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва қисқа муддатларда тўғри қарор қабул қилиш учун келажакда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг тўртдан бир қисмини ташкил этади. Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳа, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилишда таъкидлаганидек: “...бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги , қанча иш ўринлари ётибди”. Шу сабабли таъкидлаш жоизки, боғларда 80 нафар штат мутахассислари, 200 нафаргача киши мавсумий ишларга жалб қилинади. Бинобарин боғлар майдони тобора кенгаймоқда. Йиғилган ҳосил қисман қайта ишланади, асосий қисми ички бозорга ва экспортга йўналтирилади. Мевалар Россиянинг турли вилоятларига юборилади. «NamAgro Tech» компаниясининг маҳсулотларни БАА га етказиш тўғрисидаги биринчи шартнома имзоланди.

    Бу оддий қайта ишлаш эмас

    Ўзбекистоннинг яна 90 нафар фуқароси 4 га майдонда ташкил этилган ишлаб чиқариш мажмуасида ишлайди. Биринчи навбатда корхонада концентрация қилинган мева шарбатларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди - маҳаллий фермерлар хом ашё буюртмаларини олишган, мавсумда қайта ишлаш уч сменада олиб борилади. Олинаётган концентрат сифат жиҳатдан юқори технологияли ишлаб чиқаришларда талабгир.

    Айни дамда «NamAgro Tech» ривожланишнинг янги босқичига чиқмоқда. 2024 йилнинг май ойида «Siberian Wellness» маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш линиясига старт берилди. Бугунги кунда пектин ишлаб чиқарадиган линияни йиғиш ишлари якунланмоқда. Мазкур истиқболли маҳсулотга жаҳонда талаб катта. «Siberian Wellness» жамоаси уни самарали ва хавфсиз ишлаб чиқарувчи технологияни топди. У нафақат рақобат афзаллиги, балки Фарғона водийсининг экотизимини сақлаш имконини беради.

    Масъулият стандарт ҳисобланганда

    «Siberian Wellness» турли мамлакатларда компаниянинг сайёрамиз табиатига таъсирни минималлаштиришдек сиёсатига бирдек жавоб берувчи интеллектуал ва ишлаб чиқариш марказларини барпо этмоқда. Жамоа худди шундай ёндашувдан Ўзбекистонда ҳам фойдаланмоқда: «NamAgro Tech» табиий ресурсларни тежашни мақсад қилган, мутахассислар экологик хавфсизликка риоя қилишади. Боғнинг ҳар бир ишчиси бунга ўқитилади, жумладан, экостандартларга биноан қандай ишлаш кераклиги ўргатилади.

    Компания сифат ва хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратади. Энг биринчи навбатда Ўзбекистондаги «Siberian Wellness» ишлаб чиқариш мажмуаси сертификациядан ўтди: экологик хавфсизлик тасдиқлангандан сўнг озиқ-овқат хавфсизлиги стандарти (FSSC 22000) талаблари бажарилди. Барча маҳсулотларга МДҲ, Туркия, араб давлатлари, Малайзия ва Индонезия мамлакатлари стандартларига биноан Halal сертификати олинди. Бу йил Тошкентда бўлиб ўтган Halal форумида эса мазкур стандарт бўйича сертификациядан ўтган маҳсулотларга талаб нафақат анъанавий манфаатдор мамлакатларда, балки Европа, Шимолий ва Лотин Америкаси, Австралия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон ва Таиландда ҳам ошиб бормоқда. Бундан ташқари, «NamAgro Tech» боғлари Global G.A.P талабларига жавоб беришини тасдиқлашди. Бу сертификат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тўғри усуллар билан ишлаб чиқарилаётганлигини тасдиқлайди. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори даражадаги сифат ва хавфсизлигини кафолатлайди.

    Тараққиётнинг глобал мақсадлари

    Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантириш стратегиясининг муҳим таркибий қисмларидан бири экспорт ҳажмини ошириш ҳисобланади. «NamAgro Tech» жамоаси боғлар майдонини кенгайтириш (яқин келажакда 2000 гектарга етказиш), Ўзбекистонда етиштирилаётган маҳсулотлар турини ташқи бозор талаблари асосида кўпайтиришни мақсад қилган. Концентрацияланган олма шарбатлари меванинг Россия ва Беларусда оммалашган нордон, БАА ва Шарқ мамлакатларида қадрланадиган ширин навларидан тайёрланади. Компаниянинг Наманган ишлаб чиқариш мажмуасида чиқарилиши режалаштирилаётган пектин маҳсулотидан ҳам умидлари катта. Ва, албатта, «Siberian Wellness» саломатликни сақлаш ва ёшликни узайтириш йўналишида ҳам инновацияларни жорий этиш, бренднинг Ўзбекистондаги мижозларини биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари билан хушнуд этишни ният қилган.

    «Siberian Wellness» компанияси

    Матбуот хизмати.

    Реклама

    Телефон: (+998 90) 999 40 04

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates