Халқаро кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги эътироф этилди

    Жорий йил 4-5-6 апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган «MedExpo Kyrgyzstan 2022» халқаро кўргазмасида Республикамиз Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги энг яхши ҳамкор сифатида эътироф этилиб, махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    Шунингдек «Made in Uzbekistan» бренди остида кўргазмада иштирок этган барча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам алоҳида дипломлар тақдим этилиб, тадбир ташкилотчилари томонидан миннатдорчилик билдирилди.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Халқаро ҳамкорлик алоқалари бўлими бош мутахассиси Шарофиддин Мирхаитовнинг таъкидлашича, ушбу платформа майдони мамлакатимиз фармацевтика саноатининг экспорт салоҳиятини ва ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларимизнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

    Айтиш жоиз, «MedExpo Kyrgyzstan 2022» халқаро кўргазмаси мавжуд инвестициявий жозибадорликдан фойдаланган ҳолда хорижий инвесторларни юртимизга жалб этиш шунингдек, соҳада қўшни давлатлар билан ўзаро иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва янада мустаҳкамлаш бўйича ўзига хос имконият манзилидир, деб хабар беради Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates