Халқаро симпозиум

    Шарқ мутафаккирлари ХV аср Уйғониш даврига “асри тиллоий” яъни “олтин аср” дея таъриф берганлар. Дунё рассомлари ижодига катта ижобий таъсир кўрсатган даҳо ижодкор Камолиддин Беҳзод эса умуминсоният маданияти тарихида ўчмас из қолдирган “олтин аср” яъни нафосат оламининг Леонардо да Винчи, Микеланжело, Рафаэл каби буюк санъаткорларидан бири ҳисобланади. Ўз даврининг буюк рассоми XV аср иккинчи ярми Ҳирот миниатюра мактаби асосчиси сифатида шуҳрат қозонган.

    Шарқ мутафаккирлари ХV аср Уйғониш даврига «асри тиллоий» яъни «олтин аср» дея таъриф берганлар. Дунё рассомлари ижодига катта ижобий таъсир кўрсатган даҳо ижодкор Камолиддин Беҳзод эса умуминсоният маданияти тарихида ўчмас из қолдирган «олтин аср» яъни нафосат оламининг Леонардо да Винчи, Микеланжело, Рафаэл каби буюк санъаткорларидан бири ҳисобланади. Ўз даврининг буюк рассоми XV аср иккинчи ярми Ҳирот миниатюра мактаби асосчиси сифатида шуҳрат қозонган. Беҳзод ижодидаги ҳаётий мавзулар ва уларнинг моҳирона талқини рассом асарларини жаҳон санъати ноёб дурдоналари сифатида жуда катта маънавий қиймат ва аҳамиятга эгалигини кўрсатади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори шу йўналишдаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини шу йил октябрь ойида мамлакатимизда кенг нишонлаш билан боғлиқ ушбу муҳим ҳужжат мусаввирнинг бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, миллий тасвирий ва амалий санъатимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шу муносабат билан пойтахтимизда 14-16 октябрь кунлари Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.

    Тошкент фотосуратлар уйида Халқаро симпозиумнинг очилиш маросими ҳамда «Эй мусаввир, дилбаримға сурате монанд қил...» мавзуидаги миниатюра ва хаттотлик асарларининг юздан зиёд намуналари санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилди.

    Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган маънавий-маданий ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг буюк тарихий қадриятларининг қадрланиши, улуғ алломалар, атоқли олимлар, эл севган санъаткорлар ҳаёти ва ижодини, бой меъросини ўрганишга ҳамда тасвирий ва амалий санъатни юксалтириш ва мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

    Симпозиум тадбирлари доирасида иштирокчиларнинг буюк мусаввир ижоди ҳақидаги фикрлари билан билан қизиқдик:

    Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим. Сўзим аввалида ушбу анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига ўз миннатдорчилигимни билдиришга ижозат бергайсиз, – дейди Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Наййирободий. – Эътироф этиш лозимки, санъат бутун дунё халқлари учун умумий бир тил ҳамда инсоният цивилизациясининг энг гўзал ҳодисаларидан бири бўлиб, мусаввирлик санъати ушбу гўзалликни энг яхши бир шаклда ўзида мужассам этади. XV-XVI асрларнинг атоқли рассоми Камолиддин Беҳзоддан мерос қолган асарлар бунга яққол далилдир. Унинг миниатюра соҳасига киритган янгиликлари ирфон, ҳақиқат, адабиёт, табиат ва реаллик билан боғлиқ равишда шаклланди. Булар янги усуллар бўлиб, Камолиддин Беҳзод уларни икки йўналишда – ишлов бериш ва техникада, мавзулар ва мазмунларда қўллашга муваффақ бўлди. У ўз давридаги жараёнларга мутаносиб равишда ҳамда турли халқлар санъатлари хусусиятларидан фойдаланган ҳолда, миниатюра санъатида янги бир услуб яратди ёхуд адабиёт, ирфон, антропология ва жамиятшунослик билан чамбарчас боғлиқ бўлган миниатюра санъати томон янги ва муҳим бир эшик очди. Камолиддин Беҳзод Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг дўст ва биродар халқларини бир-бирига боғлаб турадиган ҳамда ушбу уч мамлакат санъаткорлари ва халқ оммаси томонидан улуғланадиган улуғ шахслар жумласига киради. Шулардан келиб чиққан ҳолда, ушбу атоқли шахснинг таваллуд тўйи келгуси йилда мазкур уч мамлакатнинг маданият ва санъат аҳли томонидан биргаликда ўтказилишини таклиф қиламан.

    Икки кун давомида ўтказиладиган тадбирлар доирасида, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг шахсий кўргазмаси, Марказий кўргазмалар залида «Камолиддин Беҳзод ва унинг даври» номли рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида «Камолиддин Беҳзод издошлари» танлови республика босқичи иштирокчиларининг миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмалари бўлиб ўтади.

    Афғонистон, Эрон, Англия, АҚШ, Испания, Ирландия, Япония, Франция, Хитой, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Туркия ва бошқа давлатлардан 15 дан ортиқ ижодкорлар ҳамда 20 га яқин олимлар ўзларининг санъат асарларини тақдим этдилар.

    Халқаро симпозиум ўз ишини «Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида» мавзуида халқаро илмий-амалий онлайн конференция билан якунлайди.

    Бугунги кунда дунё бўйлаб юзага келган эпидемиологик вазият туфайли ушбу халқаро анжуман онлайн тарзда ўтказилмоқда. Онлайн анжуманда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари ва халқаро ташкилотларидан таниқли санъатшунослар, Шарқ миниатюра санъатининг етакчи мутахассислари, беҳзодшунослар иштирок қатнашмоқда.

    Гуличеҳра Дурдиева,
    «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбир

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates