Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши прогнозини яхшилади

    Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизга яқинлашади.

    Халқаро валюта жамғармасининг октябр ойидаги жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

    Апрел ойида ХВЖ 5,3 фоизлик ўсишни прогноз қилган эди. 2024 йилги ЯИМ ўсиши бўйича прогноз 5,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди.

    2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Ўзбекистон Қозоғистон (4,6 фоиз), Қирғизистон (3,4 фоиз) ва Туркманистондан (2,5 фоиз) олдинда, лекин Тожикистондан (6,5 фоиз) ортда қолмоқда.

    Ўзбекистоннинг жорий тўлов баланси 2023 йилда 2022 йилдаги -0,8 фоизга нисбатан -4,3 фоизни ташкил этади. 2024 йилда бу кўрсаткич -4,6 фоизгача кўтарилади.

    ХВЖ, шунингдек, Ўзбекистонда инфляция 2022-йилдаги 11,4 фоиздан 2023-йилда 10,2 фоизга, 2024-йилда эса 10 фоизгача пасайишини прогноз қилмоқда.

    Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 ва 2024 йилларда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилганди. Банк ўзининг минтақавий ҳисоботида ташқи боғлиқликнинг нисбатан кучсизланишига қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётига Россиянинг Украинага қарши урушининг янада кучайиши ва пул ўтказмаларининг қисқариши қийинчилик туғдириши мумкинлиги қайд этилган.

    Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра эса Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизга яқинлашади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates