Халқимиз қалбига абадий муҳрланган буюк сиймо

    Биласизми? 6 ноябр 2021 1643

    Бугун Шароф Рашидов бобомизнинг таваллуд топган кунлари(1917 йил 6 ноябрь – 1983 йил 31 октябрь). Бобомизнинг 104 йиллиги кенг нишонланяпти.

    Тарих – ҳақиқат чироғи, тирик хотира. Собиқ мустабид тузум даврида халқимиз ҳаётида рўй берган синовлар бугунги авлодлар учун катта сабоқ бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.

    Халқимиз эл-юрт учун жон куйдириб ишлаган, шу улуғ йўлда умрини тиккан фарзандларини ҳамиша эъзозлаган. Мустақиллик арафасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов жасорати билан ҳақиқат қарор топгани – «пахта иши», «ўзбеклар иши» деган тамғалар билан айбланиб, ноҳақ қамалган юзлаб инсонлар, жумладан, Шароф Рашидов номининг оқланиши бунинг яққол исботидир.

    Орадан йиллар, асрлар ўтади. Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонимиз, халқимиз учун қилган фидойи хизматларини, ҳалол ва покиза номини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. Яқин ўтмишимиздаги жуда мураккаб, оғир ва таҳликали йилларда юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, тақдир синовларидан муносиб ўтиб, ўз вазифасини шараф билан адо этган Шароф Рашидов қисмати барчамизни мустақилликнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундайди.

    Абдулазиз Хужаков,

    Халқ депутатлари

    Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

    ЎзЛиДеП аъзоси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates