Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
- умров ва тўш суяги синиши;
- елка камари синиши;
- қовурғалар синиши;
- умуртқа поғонасининг интерстициал синиши;
- ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ИВ босқич);
- бронхиал астма (IV босқич);
- ўпканинг интерстициал зарарланиши;
- ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
- сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
- III даражали (морбид) семизлик (БМИ ≥ 40);
- паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
- қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
- терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
- кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
- кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
- стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
- кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).
Шунингдек, ҳомиладор аёллар ҳам хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин бўлади.
Фуқаро юқоридаги касалликлар билан хасталангани бўйича «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли электрон тиббий маълумотномалар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.








