Хайрли ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этади

    Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Тошкент вилоятида 500 га яқин дарахт кўчати ўтқазилди

    Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Green banking” лойиҳаси доирасидаги ишлар нафақат “яшил” молиялаштириш, балки хайрия тадбирларини ҳам ўз ичига олган. Бу борада дастлабки саъй-ҳаракатлар Тошкент вилоятида амалга оширилди.

    Президентимизнинг 2019 йил 4 октябрдаги “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан ҳудудларни бир маромда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида “яшил” иқтисодиётни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмлари ишлаб чиқилиб, қатор вазифалар белгилаб берилди.

    Шу боис Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган трансформация жараёнида “Green banking” йўналишига устувор аҳамият берилмоқда. Банк бош офисида “Green banking” департаменти ташкил этилди. IFC мутахассислари кўмагида тузилма ходимлари малакаси оширилиб, мақсад ва вазифалари халқаро стандартларда ишлаб чиқилди. Шу кунга қадар 91 млн. АҚШ долларилик 20 та “яшил” лойиҳа молиялаштирилиб, ҳаётга татбиқ этилди.

    Эътиборлиси, Банк тизимида “Green banking” лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга етказиладиган зарарни камайтириш ва экологияни яхшилаш мақсадида яшилликлар кам бўлган ҳудудларда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиш ва уни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш вазифаси ҳам режалаштирилди.

    — Бу борада биз дастлабки ишни Тошкент вилоятидан бошладик, — дейди “Green banking” департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Рофиев. — Бўка тумани ҳамда Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларидаги маҳаллалар гузарлари ҳамда аҳоли хонадонларига 500 га яқин мевали ва манзарали кўчатлар экдик.

    — Бугун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб масалалардан бири саналади, — дейди Чирчиқ шаҳридаги “Мирзағолиб” МФЙ раиси Ҳадича Йўлдошева. — Шу боис мамлакатимизда мазкур йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Green banking” лойиҳаси алоҳида эътиборга молик. Банкнинг хайрли ишлари сабаб ўнлаб маҳалла ва кўчаларимиз обод бўлди, эҳтиёжманд оилаларимизга ризқ улашилди.

    “Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бу сингари хайрли ишлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади”, дея хабар бермоқда банк Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates