Хитой аҳолиси 60 йилдан буён биринчи марта камайиб кетди

    1980 йилларда Хитой «Бир оила — бир фарзанд» сиёсатини олиб борганди. 2015 йилда ҳукумат оилаларга иккитагача, 2021 йилда эса учтагача фарзанд кўришга рухсат берди.

    2022-йилда Хитой аҳолиси сони 850 минг кишига қисқариб, 1 миллиард 411 миллион 750 минг кишига етди, деб ёзади China News статистика маълумотларига таяниб.

    Сўнгги марта бу кўрсаткич 1961 йилда, мамлакатда оммавий очарчилик кузатилган вақтда пасайган эди. Бир йил ичида мамлакатда 9,56 миллион киши туғилиб, 10,41 миллион киши вафот этган.

    1980 йилларда Хитой «Бир оила — бир фарзанд» сиёсатини олиб борганди. 2015 йилда ҳукумат оилаларга иккитагача, 2021 йилда эса учтагача фарзанд кўришга рухсат берди.

    АФП ёзишича, кўплаб маҳаллий ҳукуматлар айни пайтда оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантириш чораларини кўрмоқда. Сиёсатчилар тан олишича, аҳоли шиддат билан кексайиб бормоқда, иқтисодиётда эса ишчилар етишмаяпти.

    Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида Хитой ҳукумати 2020 йилдан буён амал қилиб келаётган коронавирусга нисбатан «нол бардошлилик» сиёсатини юмшатди. Бу касалликнинг янгидан авж олишига олиб келди: декабрь ойида Хитойда деярли 250 миллион киши COVID-19 билан касалланган, деб хабар беради Bloomberg. Расмий статистик маълумотлар бу рақамларни тасдиқламади, январь ойининг ўрталарига қадар Пекин Хитойда пандемия даврида атиги 5 241 киши ўлганини хабар қилди.

    14 январь куни эса Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси Хитойда COVID-19 га қарши «нол бардошлилик» сиёсати бекор қилинганидан бери бир ой ичида 59 938 киши коронавирусдан вафот этганини маълум қилди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates