Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, қутқарув ишлари пайшанба куни эрта тонгда якунланди.
Шаҳарнинг юқори технологиялар зонасида жойлашган 14 қаватли бинодаги ёнғин ҳақида Пекин вақти билан тахминан 18:00 да хабар берилди. Бинода 75 киши бўлган, уларнинг аксарияти эвакуация қилинди.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, ёнғинга қурилиш ишларини олиб боришдаги қоидабузарликлар сабаб бўлган, деб хабар беради report.az.