Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг махсус вакили билан учрашув

    2022 йил 5январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуейни қабул қилди.

    Айтиш жоизки, Хитой ҳукумати махсус вакилининг ташрифи Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига (1992 йил 2 январь) тўғри келди.

    Икки томонлама шаклда ҳам, «Хитой – Марказий Осиё» мулоқоти доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий сиёсат йўналишининг долзарб масалалари бўйича позициялари яқинлиги алоҳида таъкидланди.

    Шу вақтгача эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

    Томонлар «Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш дастури» доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates