Хитойда «Сирдарё – Сяминь» бизнес-форуми бўлиб ўтди

    Бизнес 27 феврал 2023 801

    «Сирдарё – Сяминь» бизнес-форуми якунлари бўйича бир неча қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

    Жорий йил 24 февралда Сирдарё вилояти делегацияси Хитойнинг Сяминь шаҳрида (Фуцзянь провинцияси) ўтказилган «Сирдарё – Сяминь» бизнес-форумида иштирок этди.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сяминь шаҳри раҳбарияти ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари қатнашдилар.

    Форумнинг хитойлик иштирокчиларига Сирдарё вилоятининг табиий шароити, мавжуд инвестиция салоҳияти, ҳудуднинг драйвер соҳалари ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилар экан, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу, биринчи навбатда, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш соҳаларини қамраб олди.

    Ўз навбатида, Хитой компаниялари томонидан ҳам Сирдарёда пахта толаси тўқимачилиги соҳасини ривожлантириш, логистика марказини ташкил этиш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш учун зарур ускуналарни етказиб бериш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасида таълим олишлари ва малака оширишларини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, хусусан, кекса авлод вакилларини даволаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишга кўмаклашиш каби қатор аниқ ташаббуслар илгари сурилди.

    Бизнес-форум якунида «Wang da group» қўшма корхонаси «Changtai Yuanrun Energy saving Technology Co LTD» компанияси билан стиролин ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 4 миллион доллар, «Longuan Lantian Cement Co LTD» компанияси билан қоп ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 3 миллион доллар инвестиция жалб этиш, шунингдек, «Peng-Sheng» қўшма корхонаси ва «Wenzhoy Jinsheng Trading Co LTD» компания ўртасида желатин ишлаб чиқариш, мармар хом ашёси ва бошқа тошларга ишлов бериш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates