Хитойда Тошкент вилоятининг ваколатхонаси ташкил этилади

    Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Тошкент вилояти делегацияси сафар чоғида дастлаб Урумчи шаҳридаги “Юқори технологиялар зонаси”га ташриф буюрди.

    У ердаги тиббиёт мажмуасини рақамлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишиш асносида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев янги иш услубларини юқори баҳолади.

    Куннинг иккинчи ярмида вилоят делегацияси мазкур ҳудуднинг партия котиби Ма Синруи билан учрашди. Ўз навбатида, партия котиби меҳмонларни “Хитой – Марказий Осиё” саммитининг муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

    Вилоят етакчиси Хитой билан самарали ҳамкорликнинг энг муҳим қирраларига тўхталар экан, қурилиш, электротехника, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, ишлаб чиқаришга рақамли технологиялар, муқобил энергия манбаларини жорий этиш, қуёш панелларини ўрнатиш, туризм, фан ва маданият каби соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш таклифини илгари сурди.

    Тошкент вилоятида қўшма технопарк ташкил этиш ва юқори технологияли лойиҳаларни жойлаштириш, уларни бошқаришда хитойлик мутахассисларни жалб этишга келишиб олинди.

    Шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғли ерларида лаванда етиштириш борасида сўз борар экан, вилоят раҳбари тажриба учун ер ажратишга тайёрлигини маълум қилди.

    Тўқимачилик саноати соҳасида, яъни, сунъий ва аралаш толаларни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, вилоятда мис, каолин, кварц қуми, оҳак ва бошқа хомашёлардан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Ма Синруининг қурилиш материаллари, хусусан, сантехника буюмлари, чинни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлардан иборат йирик делегацияни шакллантириб, Тошкент вилоятида бизнес-форум ташкил этиш таклифи Зойир Мирзаев томонидан қўллаб-қувватланди.

    Бундан ташқари, Гуанжун провинциясидаги камбағалликни қисқартириш тажрибаларини Тошкент вилоятида қўллаш бўйича бир қатор масалалар келишиб олинди. Етук мутахассисларни вилоят ҳокимига маслаҳатчи сифатида жараёнларга жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли “Йўл харита”лари ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

    Ташрифнинг 3-кунида делегация Хитойнинг 60 дан ортиқ йирик корпорацияларини бирлаштирган “Бир белбоғ, бир йўл” уюшмаси раҳбари билан учрашув ўтказди.

    Туризм ва яшил энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган мазкур ассоциация билан келгусида “Бир белбоғ, бир йўл” тадбирини ўтказиш учун объектнинг алоҳида қурилаётган “Ўзбекистон” биносига архитектор ва геолог ажратиш бўйича келишиб олинди.

    Шундан сўнг, икки томон ишбилармонлари ўртасида “Тошкент вилояти – келажак сари юксалиш – имкониятлар, шароит ва ваколат” мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Унда ХХР ҳукумати, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ етакчи компания ва корпорациялари вакиллари иштирок этди. Бу мулоқотлар, шубҳасиз, ҳудудлараро ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

    Томонлар Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) да Тошкент вилоятининг ўз ваколатхонасини очиш ташаббусини илгари сурдилар ва Тошкент вилоятидан тадбиркор Зафархўжа Усмоновни ваколатхона раҳбари этиб тайинлаш таклиф этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates