Хитойга экспортимиз 23,4 фоиз, импорт ҳажми эса 134,7 фоизга ўсган 

    2017-2022 йилларда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 4,8 миллиард доллардан 8,9 миллиард долларга етган.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ушбу даврда икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларида рўй берган ўзгаришларга оид ўтказган таҳлил натижаларига кўра, бу йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортида ҳам ўсиш кузатилган.

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 2017 йилда 4,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 8,9 миллиард АҚШ долларига етган. Ўз навбатида, экспорт ҳажми 23,4 фоизга, импорт ҳажми эса 134,7 фоизга ўсган.

    2022 йилда Ўзбекистон Хитойга асосан минерал ёқилғи (849,5 млн. АҚШ доллари), хизматлар (703 млн. АҚШ доллари), саноат маҳсулотлари (629,8 млн. АҚШ доллари), кимё маҳсулотлари (133,3 млн. АҚШ доллари) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (108,8 млн. АҚШ доллари) экспорт қилган. Хитойдан асосан машиналар ва асбоб-ускуналар (3644,5 млн. АҚШ доллари), саноат маҳсулотлари (1259,1 млн. АҚШ доллари), кимё маҳсулотлари (821,9 млн. АҚШ доллари), турли тайёр маҳсулотлар (470,8 млн. АҚШ доллари) ва хизматлар (90,2 млн. АҚШ доллари) харид қилган.

    Маҳаллий экспортчилар қимматбаҳо металлар, органик кимёвий бирикмалар, шунингдек, мева ва ёнғоқларни Хитой бозорида сотиш бўйича катта имкониятга эга. Бунинг сабаблари қуйидагича: биринчидан, Ўзбекистон ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун катта салоҳиятга эга. Иккинчидан, кўриб чиқилаётган даврда Хитойда бу маҳсулотларга талаб барқарор ўсган ва 2021 йилда қимматбаҳо металлар импортининг умумий ҳажми 77,4 миллиард долларни, органик кимёвий бирикмалар импортининг умумий ҳажми 60,2 миллиард долларни, мевалар ва ёнғоқлар импортининг умумий ҳажми 16 миллиард долларни ташкил этган.

    Шунингдек, 2023 йил 29 мартда мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой делегацияси билан ўтказилган музокараларда Хитойнинг етакчи компаниялари ёрдамида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates