Хитойлик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди

    Инвестициялар 3 июн 2022 1638

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фаолият юритаётган Хитой ишбилармон ва инвестициявий доиралари вакиллари билан учрашув ташкил қилди.

    Тадбирда таъкидланганидек, тадбиркорлар давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётгани, улар билан мунтазам мулоқотда бўлинаётгани ҳамда ишбилармонлар дуч келаётган масалаларни зудлик билан ҳал этишга интилиш борлиги туфайли инвесторларнинг ишончи тобора ортиб, инвестициявий муҳит яхшиланаётгани маълум қилинди. Жумладан, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди. Хусусан, агар 2017 йилда 870 та шундай корхона мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2 мингга яқинлашди. Хитой бизнесининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари 9 миллиард долларга етди.

    Мулоқот норасмий тарзда кечди. Бундан мақсад ишбилармонларда юзага келаётган муаммоларни ишончли муҳитда муҳокама қилиш ва уларни жойида ҳал этишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, билдирилган таклифлар асосида Хитой капиталининг Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқишдир.

    Учрашувда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 20 дан ортиқ Хитой компаниялари вакиллари қатнашди. Улар орасида ZTE Corporation, Asia Trans Gas, China Construction, Shanghai Construction каби йирик компаниялар бор. Тадбиркорлар ўз фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, жорий этилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар, яқин истиқболдаги режалар, шунингдек, амалда дуч келинаётган муаммолар ҳақида сўзлаб берди. Инвесторларни асосан солиққа тортиш, божхона тартиб-таомиллари ва инфратузилмавий коммуникацияларга уланиш масалалари қизиқтирди. Йиғилиш давомида инвесторлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан ечимлар топилиб, ижросига масъул идоралар белгиланди.

    Учрашув якунида ташкил қилинган мулоқот форматининг самарадорлиги қайд этилди ва бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates