Хива шаҳридаги иккита мактабда альтернатив гуруҳлар ташкил этилди

    Таълим 25 октябр 2022 1352

    Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Хива туманининг чекка худудларида жойлашган 2 та маҳалласида альтернатив гуруҳлар ташкил этилди.

    «Шўркўл» маҳалласидаги 31-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ана шундай альтернатив гуруҳлар худуддаги 3-6 ёшдаги жами 50 нафар болани 2 сменада ўқитишни ўз зиммасига олди.

    Худди шу каби, «Саёт» маҳалласида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳам худуддаги 3-6 ёшдаги 50 нафар тарбияланувчини қамраб олиши белгиланди.

    Мазкур альтернатив гуруҳларда тарбияланаётган болалар тўлиқ 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг ББИТ дастурига киритилган.

    Маълумот учун, Ушбу гуруҳлар ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар ташкилоти томонидан Руминиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси маблағлари ҳисобига жами 107 турдаги 126,3 миллион сўмлик (11,4 минг доллар) инвентарь, техника жихозлари ва дидактик материаллар билан таъминланган.

    Шунингдек, Альтернатив гуруҳлар турли ёшдаги (3-6 ёш оралиғида) болалар учун мўлжалланган бўлиб, таълимий ва ўйин жараёнлари қисқа вақт (2,5-3 соат) давомида мутлақо бепул олиб борилади, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates