Туркманистон билан юк ташувлари қайта тикланмоқда

    Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилади.

    Бу билан, бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

    Жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Кўҳна-Ургенч” ҳамда “Шовот – Тошҳовуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.

    Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари “Хўжайли – Кўҳна-Урганч”, “Шовот – Тошховуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини жорий йил 25 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги сайъи-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates