Хоразм вилояти Боғот туманида IT маркази очилди

    Рақамлаштириш 13 октябр 2020 882

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли ва ёшлар томонидан компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликка жалб этишни кўзда тутган «Беш ташаббус»нинг учинчисини амалга ошириш мақсадида Хоразм вилояти Боғот туманида навбатдаги ИТ маркази очилди.

    Ахборот технологиялари марказининг тантанали очилиш маросимида Боғотда Бош вазир маслаҳатчиси, Ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда ИТ марказлар вакиллари иштирок этди.

    Боғотдаги ИТ маркази ёш авлоднинг қуйидаги йўналиш бўйича таълим олиши ва ривожланиши учун барча зарур шароитларга эга:

    - Компьютер саводхонлиги;

    - Чуқурлаштирилган MS Office;

    - Веб дастурлаш тиллари;

    - График ва дизайн асослари;

    - Мобил иловаларни яратиш;

    - Python дастурлаш тили;

    - Arduino va LEGO Mindstorms асосида ишлайдиган мобил роботлар;

    - Ва Va eSPORTS: CS: GO, Dota2, FIFA20.

    Маълумот учун: Ҳозиргача мамлакатимизда 53 та IT маркази очилди. 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 203 та IT марказ очилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates