Хоразмда гемодиализ марказлари иш бошлади

    Гемодиализ – буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган инсонлар учун буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, у беморнинг узоқ умр кўришини таъминлайди.

    Урганч туманидаги гемодиализ маркази очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилла Иноятов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъат Салаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳолига кўрсаталиётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталдилар.

    Таъкидланишича, Жаҳон банки гуруҳи аъзоси - Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида 1 100 (бир минг бир юз) нафар бемор учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматларини кўрсатиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳага кўра, 2021йил 15 январь куни Ҳиндистон давлатининг НЕФРОПЛЮС ҳорижий компанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида гемодиализ хизматлари кўрсатувчи диализ марказларини ташкил этиш бўйича 10 йил муддатга битим имзоланган эди.

    Бугунги кунда хусусий шерик томонидан 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, Урганч ва Боғот туман тиббиёт бирлашмалари ҳудудида халқаро стандартлар асосида сифатли гемодиализ хизматларини кўрсатиш имконига эга бўлган 58 та шифо ўрнига эга 2 та замонавий Гемодиализ марказлари қуриб битказилди ҳамда етакчи ҳорижий давлатларда ишлаб чиқарилган тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

    Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад гемодиализ муолажасига муҳтож беморларга халқаро стандартлар асосида сифатли гемодиализ хизматларини кўрсатиш ҳамда муолажаларини олувчи беморларнинг ҳаёт давомийлиги ўзайтириш. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда гемодиализ муолажаларини олувчи беморларнинг ҳаёт давомийлиги бутун жаҳон миқиёсида 10 йилдан ортиқ бўлса-да, республикамизда ушбу кўрсаткич 5-6 йилни ташкил қилмоқда. Воҳадаги экологик муаммолар туфайли гемодиализ муолажаларга эҳтиёж ошмоқда.

    Янги марказларнинг фаолият бошлаши гемодиализ хизматига муҳтож инсонларни ортиқча овора бўлишдан, навбатда туришдан халос қилади. Муолажаларни ўз вақтида олишга муваффақ бўлишлари натижасида ҳаёт давомийлигини оширишга эришилади. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. Бу ҳақидида Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates