Хоразмда илк бор лапароскоп ёрдамида буйрак трансплантацияси ўтказилди

    Бепул операциялар мушкулмизни осон қилди.

    Шу кунларда Президентимиз топшириғига мувофиқ, қарийб 90 миллиард сўм маблағ эвазига оғир касалликларга чалинган 4 мингга яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилмоқда.

    Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам юқори технологик муолажаларга муҳтож юзлаб эҳтиёжманд инсонлар ушбу эзгу ташаббус туфайли саломатлигини тиклаш имкониятига эга бўлаётганидан мамнун.

    Кеча мазкур акция доирасида вилоятда илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти лапароскоп ёрдамида, каминвазив усулда бажарилди.

    Юқори технологик операцияга академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирлиган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи мутахассислари бошчилик қилди.

    Бемор — Ибрат Жуманиёзов, 26 ёшда. Шовот туманидан. Икки йилдирки, буйраги хаста. Ўтган йилдан буён гемодиализ муолажаларини ола бошлаган. Беморга акаси Муҳаммад донорлик қилди.

    — Хорижда ишлаб юргандим, — дейди Муҳаммад Жуманиёзов. — Ёлғиз укамнинг саломатлиги ёмонлашганини эшитиб, дарҳол ортга қайтдим. Унга бир буйрагимни беришга қарор қилдим. Президентимиз топшириғи асосида ўтказилаётган бепул операциялар мушкулмизни осон қилди.

    Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам саломатлиги яхши. Тегишли стандартлар асосида тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates