Низом Хоразм вилоятида Президент қарорида белгиланган муддатларда (2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача) инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
- — тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 10 млн сўм;
- — 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
- — 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм.
Бунда меҳмонхона камида 2 қаватдан иборат бўлиши лозим.
Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.









