Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор И.Моминбековдан, ундирувчи Ш.Абдувалиева фойдасига 2010 йилда туғилган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Мўминбеков 1 нафар фарзанди вояга етгунга қадар алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш таклифини берган.
Ундирувчини розилиги билан давлат ижрочиси томонидан унинг 1 нафар фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган сумма ҳисобланиб, жами 89.914.880 сўм алимент пуллари Ш.Абдувалиева фойдасига ундириб берилган.
Шу асосда мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.