Хорижий фармацевтика компаниялари Хоразмда дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    Хоразм вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россия Федерацияси ва Беларусь республикасидаги йирик фармацевтика компаниялари вакилларини қабул қилди.

    Хоразм вилоят ҳокими Фарход Эрманов «ИнтерЛек» компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича маслаҳатчиси Виктор Степанович Шеин бошчилигидаги Россия ва Беларусь Республикасининг фармацевтика компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилди.

    Делегация таркибида «Белфармпром» холдинги, «Минскинтеркапс», «Экзон» компаниялари, «Белгоспроект институти» ОАЖ ва бошқа фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар вакиллари бор. Таъкидлаш жоиз, мазкур компанияларда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари МДҲ давлатлари, шунингдек дунёнинг бир қатор мамлакатларига экспорт қилиняпти.

    Мулоқот чоғида Урганч шаҳрида инфузион эритмалар, ампула, капсула ва таблетка шаклидаги дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates