Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизлар лойиҳалари учун қўшимча 200 миллион АҚШ доллари ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар қуйидагича йўналтирилади.
Бунда:
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда етти йил муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, АТ "Халқ банки"га 35 миллион АҚШ доллари,
- "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ.га 35 миллион АҚШ доллари
- "Микрокредитбанк" АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратилади.
Тижорат банклари “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан 100 миллион АҚШ доллари жалб қилиши белгиланди.
Хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга:
- “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан "HAMROH" тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида;
- АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кредитлар ажратилади.
Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланди.









