Йиғилишда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган йиғилишда белгилаб олинган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган ножўя ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга, шу жумладан, жазо чораларини кучайтиришга доир таклифлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.
Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳ томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси.