Хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар бошланди

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари такомиллашмоқда. Фуқароларимизнинг хорижда меҳнат қилиши учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинлигини таъминлаш борасида ҳам иш берувчи мамлакатлар билан муҳим келишувларга эришилган.

    Бунинг замирида чет элда ишлаб келган фуқароларга кўмаклашиш, ҳаётини яхшилаш йўлидаги орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсади бор.

    2020 йил 13 августдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг кучга кириши ҳам ана шу эзгу мақсадларга, хусусан, фуқароларимизнинг ишончли ҳимоясига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

    Сир эмаски, айрим хусусий бандлик агентликлари фуқароларни алдаш йўли билан даромад топишга интилиши каби ҳолатлар ҳам учраб турарди. Ўтган икки йилга яқин вақт мобайнида бундай агентликлари 9338 фуқародан 79,1 миллиард сўмга яқин пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олгани аниқланган.

    Ташқи меҳнат меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Камола Шукурованинг айтишича, янги қонун билан бу каби жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш тизими такомиллашади. Қонун билан жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди.

    Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 103 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган. Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.

    2019-2020 йилларда хусусий бандлик агентликларининг саъй-ҳаракати билан 3270 Ўзбекистон фуқаролари Россия, Туркия, Литва, Латвия, Полша, Болгария, БАА, Беларус, Япония, Қозоғистон, Украина ва Қатар каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди. Бироқ хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари учрамоқда. Таҳлилларга кўра, бугунги кунда 11 та ХБАнинг 51 раҳбар ва масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    Янги тизимга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади. Шунингдек, ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Бундан ташқари, фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

    Бир сўз билан айтганда, хусусий бандлик агентликлари фаолиятига жорий этилган янги тизим фуқароларимизнинг чет элларда хавфсиз меҳнат қилиши, фирибгарларга алданиб қолмаслиги ва энг муҳими ўз уйига соғлом, мўмай даромад билан қайтиш кафолатини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates