Хусусий корхоналар қайси ҳудудда кўп?

    Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига жами фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони эълон қилинди.

    Унга кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига жами фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 497 293 тани, шундан хусусий корхоналар сони 90 752 тани ташкил қилди.

    Хусусий корхоналар сонининг энг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
    🔹Тошкент шаҳри – 12 064 та;
    🔹Фарғона вилояти – 11 422 та;
    🔹Қашқадарё вилояти – 10 335 та;
    🔹Самарқанд вилояти – 8 082 та;
    🔹Сурхондарё вилояти – 7 265 та.

    Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
    🔹савдода – 37 296 та;
    🔹саноатда – 15 702 та;
    🔹яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 802 та;
    🔹қурилишда – 6 926 та;
    🔹қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 134 та.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates