баннер
9 апр 2025
01:55

    Хусусийлаштирилган “Кварц” АЖдаги 89,7 фоиз акциялар пакети давлатга қайтарилади

    Ушбу ҳолат хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёхуд миллийлаштириш ҳисобланмайди.

    “Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакети 2023 йил февралда тузилган олди-сотди шартномасига асосан 265 млрд сўм сотиб олиш тўловларини уч йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан “Қувасойцемент” АЖга сотилган.

    Шу муносабат билан, “Кварц” АЖнинг фаолияти мониторинг қилиб борилган ва тўлов графиклардаги узилишларни олдини олиш мақсадида харидор - “Қувасойцемент” АЖ огоҳлантириб келинган.

    Ўз навбатида, “Қувасойцемент” АЖнинг Жамият устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдаги қийинчиликлари туфайли, “Қувасойцемент” АЖни бошқарув органларининг қарорига асосан олди-сотди шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилиш бўйича Давактив агентлигига мурожаати келиб тушган.

    Шунга кўра, “Қувасойцемент” АЖнинг ташаббусини инобатга олиб, олди-сотди шартномаси томонларнинг 2025 йил 14 февралдаги ўзаро келишувига асосан бекор қилинган ва шу муносабат билан Жамиятнинг кузатув кенгаши таркиби қайта кўриб чиқилиб, унга Давактив агентлиги вакиллари киритилган.

    Таъкидлаш жоизки, Жамиятнинг 89,78 фоиз акциялар пакетини давлат ихтиёрига қайтарилиши олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида юз берган ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилган бўлиб, ушбу ҳолат хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёхуд миллийлаштириш ҳисобланмайди.

    Шу билан бирга, бугунги кунда, “Кварц” АЖни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech