«Мўйноқ минерал тузи» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2071,0 минг доллар маблағ асосида туз ишлаб чиқариш заводини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилиб, юқори навли экстра тузлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Натижада қўшимча 40 та янги иш ўринлари яратилган.
Айни пайтда туз маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб берилаётган бўлиб, қўшимча экспортга ҳам чиқарилмоқда. Завод кенгайтирилиши ҳисобига янги қувватлар ишга туширилган.