Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди

    Шу йилнинг 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди.

    Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.

    Мажлисда сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 74,72 фоизи иштирок этганлиги ҳамда сайловда иштирок этган сиёсий партияларнинг ҳар бири сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг етти фоизидан кўп овоз тўплаганлиги сабабли 2024 йил 27 октябрда ўтказилган ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилди.

    Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияларининг сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

    Марказий сайлов комиссияси томонидан ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик ўринларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилди.

    1. Сайлов кодексининг 961-моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони етмиш бешга бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди, яъни: 14 946 171 ÷ 75 = 199 282,28 Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

    2. Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

    3. Депутатлик ўринларининг дастлабки тақсимотидан сўнг тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари 2 та бўлиб, Сайлов кодексининг 961-моддасига мувофиқ, тақсимланмаган депутатлик ўринлари дастлабки тақсимотда ҳар бир сиёсий партияга ёқлаб берилган овозлари сайлов коэффициентига (199 282) бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми (вергулдан кейин олтита рақамгача) каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди, яъни:

    Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси – 26 та депутатлик ўрни;

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 14 та депутатлик ўрни;

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 13 та депутатлик ўрни;

    Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрни;

    Ўзбекистон Экологик партияси – 10 та депутатлик ўрни.

    Мажлисда юқоридаги тақсимотга асосан Марказий сайлов комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилиб, қарор билан тасдиқланди.

    Бундан ташқари, қарор билан депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди.

    Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати этиб рўйхатга олади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates