Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди

    Марказий сайлов комиссияси бюллетенларни cанаб чиқиб, сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

    2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Парламент сайлови мамлакат тарихида илк бор аралаш сайлов тизими — мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилди.

    Бугун, 28 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК Раиси З.Низомхўжаев иштирокидаги тадбирда сайлов якунининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

    Маълум қилинишича, сайловда 15 миллион 27 минг 529 нафар сайловчи ёки жами сайловчиларнинг 74,72 фоизи овоз беришда иштирок этди.

    40 та хорижий давлатдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилганди. Хорижда жами овоз берганлар сони 140 388 нафарни ташкил қилди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, Ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижалари қуйидагича бўлди:

    • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 5 млн 194 минг 41 та ёки 34,75 фоиз овоз тўплади ва тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрнига эга бўлди;
    • Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 2 млн 812 минг 493 та ёки 18,82 фоиз овоз тўплади ва тақсимотга кўра 14 та депутатлик ўрнига эга бўлди;
    • Ўзбекистон Экологик партияси – 1 млн 960 минг 764 та ёки 13,12 фоиз овоз тўплади ва тақсимотга кўра 10 та депутатлик ўрнига эга бўлди;
    • Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 2 млн 558 минг 16 та ёки 17,11 фоиз овоз тўплади ва тақсимотга кўра 13 та депутатлик ўрнига эга бўлди;
    • Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 2 млн 420 минг 857 та ёки 16,20 фоиз овоз тўплади ва тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрнига эга бўлди.

    Сайловда бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

    Бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича:

    • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 38 нафар,
    • Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 15 нафар, Ўзбекистон Экологик партияси – 6 нафар,
    • Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 7 нафар,
    • Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 9 нафар депутат этиб сайланди.

    Иккита сайлов тизими бўйича, яъни депутатликка номзодларга ва партияларга берилган овозлар бўйича Қонунчилик палатасига сайланган жами 150 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича:

    • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 64 та ўрин ёки 42,7 фоиз,
    • Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 29 та ўрин ёки 19,3 фоиз,
    • Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 та ўрин ёки 14 фоиз,
    • Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 20 та ўрин ёки 13,3 фоиз,
    • Ўзбекистон Экологик партиясидан – 16 та ўрин ёки 10,7 фоиз

    Эслатиб ўтамиз, Республика тарихида биринчи марта аралаш сайлов тизимидан фойдаланган ҳолда сайловлар ўтказилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates