Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди

    Сайлов 16 октябр 2024 393

    Шу муносабат билан, мажлисда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Энергетика вазирлиги раҳбарлари томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар тақдим этилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

    Сайлов куни тинч ва барқарор бўлиши сайловчиларнинг овоз беришини эркин, ихтиёрий ва халқаро стандартлар асосида амалга ошириш имконини беради.

    Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайловларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, сайлов округлари ва участкалари ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек сайлов комиссиялари жойлашган биноларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, хавфсизлик ва тартибни сақлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан сайлов участкалари бинолари атрофига қўшимча 332 та видеокузатув камералари, 528 та бинога ёритиш мосламалари ўрнатилди.

    Шунингдек, барча биноларга олиб борадиган йўллар кўрикдан ўтказилиб, қўшимча равишда йўл белгилар, йўл ётиқ чизиқлари, светофорлар билан таъминланган ҳамда 270 та бино атрофида автотураргоҳлар ташкил этилди.

    Бундан ташқари, мажлисда барча сайлов участкаларининг ёнғинга қарши ҳолати текширувдан ўтказилиб, 450 тасида профилактик кўрик уюштирилганлиги ҳамда қўшимча равишда 664 та бино ёнғинни ўчириш бирламчи воситалари билан таъминланганлиги хусусида маълумот берилди.

    Шу билан бир қаторда, Энергетика вазирлиги томонидан сайлов куни комиссияларнинг биноларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилганлиги маълум қилинди.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайловларни ўтказиш даврида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Шу билан бирга, кун тартибига мувофиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 108 нафар вакиллари халқаро кузатувчи сифатида аккредитациядан ўтказилди ҳамда бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates