«Ягона халифалик давлати» қурмоқчи бўлган ўзбекистонлик ота-ўғил қидирувга берилди

    Хавфсизлик 10 сентябр 2023 1693

    Ваҳҳобийлик диний экстремистик оқимига аъзо бўлган ота ва ўғил Сурияга бориб, «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган.

    «Ягона халифалик давлати» қуриш ниятида хорижга чиқиб кетган келган ўзбекистонлик эркак ва унинг ўғли қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, 2006 йилда 57 ёшли эркак Т.М. Тошкентдаги шериклари билан бирга ваҳҳобийлик диний экстремистик оқимига аъзо бўлган. Улар жамоат йиғилишлари ташкил этиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлардан таълим олиб, Ер юзида ягона халифалик давлати барпо этиш мақсадида даъватлар қилиб келгани аниқланган.

    2007 йилда ноқонуний жамоат ташкилоти фаолиятига чек қўйилганидан сўнг эркак жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб, 1992 йилда туғилган ўғли О.Ҳ. билан Туркияга чиқиб кетган. 2015 йилга келиб у ўғли билан бирга Сурияга бориб, «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган. 2018 йилда улар бошқа халқаро террорчилик ташкилоти — «Тавҳид ва жиҳод катибаси»га аъзо бўлган.

    Ушбу ота-ўғилга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар қидирувга берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates