Яна 10 та эскирган тез тиббий ёрдам машиналари янгисига алмаштирилди

    Саломатлик 15 март 2023 1694

    Сирдарё вилоятида яна 10та «Дамас» ва бошқа эскирган тез тиббий ёрдам машиналари янги, замонавий автотранспорт воситаларга алмаштирилди.

    Бу, шубҳасиз, тиббий бригадаларнинг чақириқларга кечикиш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

    Яқинда вилоятининг 8 та ҳудудидаги «Даммас» ва бошқа эскирган тез тиббий ёрдам машиналари А тоифали «Wolkswagen Caddy» русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналарга алмаштирилган бўлса, куни кеча, 10 та тез тиббий ёрдам бўлимларидаги эски автомашиналар янги, замонавий «Wolkswagen Caddy» русумли тез тиббий ёрдам машиналарига алмаштирилди.

    Янги қабул қилинган 10 та тез тиббий ёрдам машиналари ҳисобига Сирдарё вилоят тез тиббий ёрдам тизимидаги «Wolkswagen Caddy» русумли тез тиббий ёрдам машиналари сони 23 тага етди.

    — 2024 йил сўнгига қадар, шу турдаги автомашиналардан яна 57 таси Сирдарё вилоятига келтирилиб, «Даммас» ва бошқа эскирган тез тиббий ёрдам машиналар ўрнида ишлай бошлайди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали директори Ойбек Усмонов. — Албатта, тиббий авто техниканинг янгиланиши тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада яхшилаш, чақириқларни вақтида бажариш, оғир аҳволдаги беморларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates