«Яндекс Такси» компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

    19 апрелда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Яндекс Такси»нинг МДҲ давлатлари бўйича бошқарув директори Кирил Свинцов билан учрашув ўтказди.

    Унда бир нечта муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, АКТ вазири томонидан «Яндекс Такси»ни IT Park резидентига айлантириш бўйича таклифлар берилди.

    Шунингдек, «Яндекс Такси» бугунги кунда Ўзбекистон бозорига шиддат билан кириб келаётгани, аҳоли вакиллари учун қулайликлар тақдим этаётгани таъкидланди.

    Шу билан бирга, компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириб, уни вилоятлар марказларида ҳам кенг жорий этаётгани қувонарли экани айтиб ўтилди.

    Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates