Янги лойиҳа – янги имкониятлар

    Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги «Тараққиёт» кичик саноат зонасида янги инвестиция лойиҳалари қурилиши бошланди.

    Бу ерда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 3 296,6 миллиард сўм бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилади. Ҳудудда музлатгич, термос, электр ускуналари, пластмасса ип ва пакетлар, цемент, мевани қайта ишлаш каби ўнлаб янги ишлаб чиқариш тармоқлари қурилади.

    “NEW WORLD GAZOIL” МЖЧ ана шундай истиқболли лойиҳа ташаббускорларидан. Улар қиймати 70 миллион АҚШ доллари миқдорида замонавий лойиҳани ишга туширади. Нефть ва газ конденсатларини қайта ишлашга ихтисослашган корхона қурилиши уч босқичда амалга оширилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач бир вақтнинг ўзида 1800 нафар янги иш ўрни яратилади.

    «Қанжирға» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумий майдони 12 гектар бўлган саноат зонаси қурилиши билан боғлиқ тантаналарда Фарғона вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этди.

    Айни кунда тумандаги 5 та ҳудудда кичик саноат зоналари ташкил этилиб, қиймати 2,5 триллион сўм бўлган 200 га яқин лойиҳа амалга ошириляпти. Бу бир вақтнинг ўзида 12 минг нафардан ортиқ янги иш ўрни яратиш имкониятини беради.

    Расулжон КАМОЛОВ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates