Янги ўқув йили олдидан муҳим янгилик!

    Таълим 7 июл 2020 3136

    “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанлари бирлаштирилган ҳолда “Тарбия” фани йўлга қўйилади

    Бу ҳақда “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (422-сон, 6.07.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга мувофиқ:

    Умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанлари бирлаштирилган ҳолда “Тарбия” фани 1—9-синфларда 2020/2021 ўқув йилидан, 10—11-синфларда эса 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

    Мазкур қарор билан:

    • “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг

    яратилишини мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби;

    • “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни

    яратиш бўйича тузувчилар гуруҳи таркиби;

    • “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

    Жорий йил июл ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар мазкур фан бўйича тайёрланган ўқув дастурлари ва дарсликлар асосида умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда малака ошириш курслари ташкил этилади.

    2020 йил 15 июлгача 1—9-синфлар ҳамда 2021 йил 1 майга қадар 10—11-синфлар учун мўлжалланган “Тарбия” фани бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш бўйича истисно тариқасида декларация қилинган нархлар асосида давлат ва хусусий нашриёт-матбаа ташкилотлари билан шартномалар тузилади.

    “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates