Сафар дастурига мувофиқ, дастлаб Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида давлат-хусусий шериклик асосида қурилаётган талабалар турар жойи кўздан кечирилди.
Ётоқхона 400 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда бинонинг ташқи фасадларини пардозлаш ва ички хоналарни жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.
Жараёнлар билан танишишар экан вазир янги ўқув йили бошланишига қадар бу ердаги қурилиш ишларини сифатли ва пухта якунлаш чораларини кўришлигини таъкидлади.
Шунингдек, вазир янги ётоқхона ҳудудини яшил маконга айлантириш учун ободонлаштириш ишларига жиддий эътибор қаратиш ҳамда сув таъминоти ва электр энергияни тежаш мақсадида қуёш панеллари билан жиҳозлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларини берди.