“Янги Ўзбекистон — янги дунёқараш”: маънавий-маърифий ўқувлар бошланди

    Мамлакатимизда 9 ноябр 2020 9883

    “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар юртимиздаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага кириб бориши муҳимлиги белгиланди. Жумладан, Бухоро вилояти бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркибий аъзолари шакллантирилган.

    Бугун, 9 ноябрь куни Бухоро давлат университетида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, олий таълим муассасалари ректорлари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими масъуллари, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, маданият ва спорт соҳаси раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида 3 кунлик ўқув курслари бошлангани муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятига тўхталиб, тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламини тўла қамраб олиш муҳим масала эканлигини қайд этдилар.

    Шунингдек, аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда, ҳар бир шаҳар-туманнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли кенг қатламига етказилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

    Тадбирда карантин қоидаларини инобатга олиб, маҳалла, туман, вилоят миқёсидаги уч босқичли оммавий спорт тадбирларини пухта тайёргарлик билан ташкил этиш, нуроний, ёшлар ва хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт-чиниқтириш тадбирларига кенг жалб этиш борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

    Шундан сўнг уч кунлик ўқувлар бошланди. Ўқув жараёнида ишчи гуруҳларига фаолиятда нималарга аҳамият бериш лозимлиги, аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан тўлақонли хабардор қилиш, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказиш борасида муҳим тавсиялар берилди.

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates