Илк давра суҳбати Тошкент шаҳридаги Президент мактаби битирувчи ўқувчилари ва ота-оналар учун ташкил этилди.
Тадбир аввалида Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова сўзга чиқди:
"Янги Ўзбекистон" университетининг очилганига кўп бўлмади. Қисқа вақт ичида университетда эришилган натижалар, талабалар қўлга киритган ютуқлар анча. Ўтган йили Президент мактабларининг битирувчи ўқувчиларининг 65 фоизи шу ерда ўқишни танлади.
Тақдимотда "Янги Ўзбекистон" университети факультет ва йўналишлари, яратилган имконият ва шарт-шароитлар, қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.