Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади

    19-23 апрель кунлари 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманда, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси директори, О.Рўзиев, Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш борасида оммавий ахборот воситалари ходимларига батафсил маълумот берди.

    Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси анъанавий Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалини тантанали равишда очади. 14 йилдан буён Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг ютуқлари, ғоялари ва лойиҳаларини намойиш этиш учун қулай имкониятга эга бўладилар.

    Санъат ҳафталиги қатор вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

    Жорий йилда ушбу фестиваль ўз лойиҳаларини бироз ўзгача тарзда тақдим этмоқда. Хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ижодий лойиҳалари тўғридан-тўғри таълим муассасаларининг ўзида намойиш қилинади.

    Аввалги йилларда асосий вектор бадиий таълим муассасаларининг турли бўлимлари ишларига йўналтирилган бўлса, фестивалда бу йил фарқли ўлароқ биринчи навбатда ёшлар лойиҳалари билан бирга кураторларнинг ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ижодий ҳамкорликдаги ишлари тақдим этилади.

    Фестиваль тадбирлари Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида,
    Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон саройининг боғ қисмида, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ҳамда

    анъанага кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги барча кўргазма заллари, ўқув муассасалари ҳудудида маҳорат дарслари, анжуманлар ва турли тақдимот маросимлари ўтказилади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон”, мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates