Янги қудуқлар ишга туширилди

    Энергетика 5 май 2021 1371

    Қашқадарё, Бухоро ва Қорақалпоғистонда еттита янги қудуқ ишга туширилди.

    «2017-2021 йилларга мўлжалланган углеводород хом-ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури» ижроси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда ERIELL Group томонидан Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида еттита янги қудуқ саноат миқёсида фойдаланишга топширилди.

    Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Алон» конида мавжуд газ йиғиш пунктига қўшилган 209-сонли қудуқ ишга туширилди. Диаметри 168х6 мм ва умумий узунлиги 458 метр бўлган шлейфли газ қувури қурилиши амалга оширилди. Қудуқ дебити суткасига 102,555 минг м3ни ташкил қилди.

    Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Дояхотин» конида 89 ва 90-сонли қудуқлар саноат миқёсида фойдаланишга топширилди. Қудуқлар дебити суткасига 146,742 минг метр куб ва 34,112 минг метр кубни ташкил этди. Конда диаметри 108х8 ва умумий узунлиги 1 036 метр бўлган шлейфли газ қувурлари қурилди. Бундан ташқари, «Кулбешкок» конида 54-сонли қудуқ ишга туширилди. Олинган газ оқимини ошириш мақсадида қудуқда қўшимча равишда туз-кислотали ишлов бериш ишлари (ТКИБ) амалга оширилди. Қудуқни интенсификация қилиш натижасида дебити суткасига 233,106 метр куб бўлган саноат миқёсида газ оқими олинди. Диаметри 108х8мм ва умумий узунлиги 1 681 метр бўлган шлейфли газ қувури қурилди.

    Қорақалпоғистон Республикасидаги Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Шимолий Бердақ» конида 98-сонли қудуқ ишга туширилди. Қудуқда 2ННК геофизик тадқиқоти ўтказилди. Иккинчи объектни ўзлаштириш натижасида саноат гази оқими олинди. Дебит суткасига 271,677 минг метр кубни ташкил қилди. Диаметри 114х6 мм ва умумий узунлиги 650 метр бўлган шлейфли газ қувури қуриб битқазилди.

    «Шимолий Бердақ» конида 99-сонли қудуқ ишга туширилди. Дебити суткасига 182,362 минг метр куб бўлган саноат газ оқими олинди. Диаметри 114х6 мм ва умумий узунлиги 340 метр бўлган шлейфли газ қувури қурилди. Шу билан бирга, «Шарқий Бердақ» конининг 86-сонли қудуғи ишга туширилди. Қудуқ дебити суткасига 56,225 минг метр/куб ни ташкил этади. Диаметри 114х6мм ва умумий узунлиги 1 150 метр бўлган шлейфли газ қувури қурилиши амалга оширилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates