Бу ҳақда АОКАда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
«Шаҳар ва қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойларни барпо этишга мўлжалланган массивлар ва уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди. Қурилиш вазирлиги томонидан, уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари доирасидаги уй-жойлар лойиҳалари, уларни дислокацияси (жойлашуви), сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган uy-joy.mc.uz веб-портали яратилди.
Шунингдек, ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар ажратиш тартиби, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитлар шартлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ipoteka-bozori.uz Ипотека веб-портали ишга туширилди.
Бугунги кунда иккала веб порталлар интеграция қилиш йўли билан бир-бирига боғланди ҳамда фуқаролар учун маълумотлар олиниши янада енгиллаштирилди».