IPU New Zealand университети Ўзбекистонда талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаши мумкин

    Инвестициялар 5 июн 2020 3830

    2020 йил 4 июн куни "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва ва IPU New Zealand Университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик Меморандумининг онлайн алмашуви бўлиб ўтди.

    — Ушбу Aнглашув Меморандуми имзолангани жуда ёқимли биз учун. Бу Ўзбекистон Республикаси ва Янги Зеландия ўртасида тузилган биринчи Aнглашув Меморандумидир. Мен IPU New Zealand университети бунда асосий роль ўйнаётганидан жуда ғурурланаман", — дея таъкидлади IPU New Zealand Университети Президенти Сецуко Охаши. — Умид қиламанки, IPU New Zealand университети Ўзбекистонда талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга ҳамда Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

    IPU New Zealand университети махсус “Эл-юрт умиди” жамғармаси учун магистрлик дастурларига 30% чегирма тақдим этади.

    Халқаро бизнес, маркетинг, меенеджмент, бухгалтерия ҳисоби, халқаро алоқалар, TESOL, японшунослик ва атроф-муҳитни ўрганиш университетнинг асосий устувор йўналишлари саналади. Талабалар, шунингдек, Палмерстон шимолий шаҳар мерининг Palmerston North city Mayor’s Goodwill Ambassador Scholarship стипендияcини олиш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

    Таълим масалалари бўйича конструктив мулоқотлар, шунингдек, Янги Зеландия университетларини жалб қилиш учун Ўзбекистон очиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

    — Ушбу лойиҳа “Эл-юрт умиди” жамғармасининг халқаро алоқалар геограграфиясини яна кенгайтиришга хизмат қилади, — деди Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғи Мирзиё Содиқов.

    IPU New Zealand университети 1990 йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири - Янги Зеландияда таълим олиш имкониятини тақдим этади. IPU New Zealand 30 дан ортиқ мамлакатларнинг талабалари ва ўқитувчилари иштирокидаги ноёб ва муваффақиятли халқаро олий ўқув юртидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates