Янгиланаётган Конституция – рақамли муносабатлар кафолати

    Фикр 27 апрел 2023 1586

    Жамиятда фуқароларнинг рақамли ҳуқуқлари ва маданиятини юксалиши – демократик, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат ва жамиятининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади.

    Амалдаги Конституция муқаддимасида белгиланган, инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлатни барпо этиш олий мақсаддир. Шундай давлат барпо этиш учун бош Қомусимиз мукаммал бўлиши зарур.

    2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини биринчи устувор йўналиши “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” деб номланган. Ушбу йўналишни “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” ва “Давлат хизмати тизимини замонавийлаштириш” бўлимларини амалда тасдиғини таъминлаш мақсадида янгиланаётган Конституцияни 33-моддасида:

    “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

    Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

    Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

    Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади” деб ўзгартиришлар киритилган.

    Албатта ҳозирги рақамли трансформация ва рақамлаштириш даврида интернет тармоғини етарли даражада таъминланиши энг биринчи муҳим омил ҳисобланади. Ушбу моддада барча учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишни давлат томонидан кафолатланиши, Рақамли трансформация ва рақамлаштиришни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга хизмат қилади.

    Ҳозирги рақамлаштириш даврида фуқароларни Электрон ҳукумат тизимларидан онлайн фойдаланишида ушбу модданинг муҳимлиги ҳаётий заруратига айланяпти. Электрон ҳукумат тизимларидан ҳуқуқий соҳага оид бўлган my.sud.uz, e-qaror.gov.uz, e-notarius.uz ва my.gov.uz интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона порталини хизматларидан фойдаланишда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилиши ҳозирги кун мулоқот воситаси ҳисобланади. Ушбу яратилган шароит фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият беради. Фуқароларни шахсини аниқлаш учун юқорида келтирилган тизимлар билан идентификация тизимлари интеграциялаш имкони пайдо бўлди.

    Давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш имконини яратиб беради.

    “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашади.

    Янгиланаётган Конституцияни тасдиқланиши барча фуқароларга судларга онлайн мурожаат қилиш, суд қарорларини олиш, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар ва фармойишлари билан танишиш имкониятларини яратиб беради. Янгиланаётган бош Қомусимизда ушбу шарт-шароитларни кафолатланиши барча фуқароларга интерактив хизматлардан фойдаланишни оптималлаштириб самарадорликни ошишига олиб келади. Бир вақтни ўзида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлайди.

    Миноввархон Юнусова,

    ТДЮ Умумтаълим фанлар ва маданият

    кафедраси профессор в.б.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates