Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Яқинда Фарғона вилояти ҳокими Малайзиянинг қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Sunview Group" компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Фарғона туманида қурилиши режалаштирилаётган қуввати 200 мегаватт бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Вилоятда қурилиши режалаштирилаётган лойиҳа қиймати 150 млн. доллар бўлиб, Малайзиянинг қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияси – "Sunview Group" томонидан тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига ДХШ тамойили асосида амалга оширилади.
Ҳозирда инвестор компания ва Энергетика вазирлиги ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида ушбу лойиҳани амалга ошириш ва қуёш электр станция тариф нархлари келишилди.
Лойиҳа учун Фарғона туманидан ер майдони танланиб, инвесторга техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиш учун тақдим этилди. Қуёш электр станцияси қурилиш ишлари шу йилнинг 4 чорагида бошлаш режалаштирилган.