“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021 йил учун белгиланган кўмир етказиб беришнинг барча кўрсаткичлари ортиғи билан муддатидан олдин бажарилди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Хусусан, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчилари учун 705 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.
Истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, 2022 йил январ-февраль ойларида қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади.