баннер
18 апр 2025
23:10

    Японияда 3D-принтери ёрдамида 6 соатда темир йўл станцияси қурилди

    Қурилиш ишлари тунда охирги поезднинг жўнаб кетиши ва эрталаб биринчи поезднинг келиши оралиғида амалга оширилди.

    Японияда рекорд вақт ичида янги темир йўл станцияси қурилди, унинг қисмлари 3D-принтерида босилди, деб хабар бермоқда New York Times.

    Хацусима станцияси Вакаяма вилоятининг Арита шаҳрида жойлашган. Қадимги ёғочли станция биноси 1948 йилда қурилган бўлиб, у бир тармоқ орқали хизмат кўрсатган, поездлар соатига бир мартадан уч мартагача ҳаракатланиб, кунига 530 нафар йўловчига хизмат кўрсатган.

    Янги станцияни йиғиш олти соатдан озроқ вақтни олди – у охирги поезд ўн иккида жўнаб кетгандан сўнг дарҳол бошланди ва олтида биринчи поезд етиб келгунча якунланди.

    Қисмларни чоп этиш ва уларни бетон билан мустаҳкамлаш учун етти кун керак бўлди. West Japan Railway Company вакилларининг сўзларига кўра, бундай станцияни анъанавий усулда қуриш икки ойдан кўпроқ вақтни олади ва икки баробар қимматга тушади.

    Бино ички безаклар ва жиҳозлар, шу жумладан чипта автоматлари ва транспорт карталарини ўқиш мосламалари билан жиҳозланиши керак. Станция июль ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Темир йўл раҳбарияти янги технологиялар олис жойларда хизмат кўрсатишни самарали ташкил этиш имкониятини беришига умид қилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech