Японияда COVID-19 юқтирганлар кунлик сони илк бор 9000 кишидан ошди

    Жума куни ҳукумат учта префектурада фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

    Чоршанба куни биринчи марта Японияда коронавирус инфекцияси юқтирганлар умумий сони 9000 дан ошди, дея хабар берди Kyodo агентлиги.

    Шу куни биргина Токиода COVID-19 билан касалланган 3177 ҳолат қайд этилди, бу кетма-кет иккинчи кун учун рекорд кўрсаткич. Аввалги рекорд 8 январда ўрнатилганди (7 958) дейилади хабарда.

    Касаллик коронавируснинг жуда юқумли “дельта” варианти тарқалиши туфайли кучаймоқда. Чоршанба куни бутун мамлакат бўйлаб кунлик инфекцияга чалинганлар сони 9583 тага етди.

    Япония Миллий юқумли касалликлар институти маълумотларига кўра, “дельта” версияси ҳозирги вақтда мегаполислар юқтириш ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади.

    Олимпиада ташкилотчилари COVID-19 га қарши тегишли чораларни кўришга ваъда беришди. Шунингдек, спортчилар орасида коронавирус юқтирганлар сони жуда камлиги таъкидланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates