Японияда сакура гуллади

    Японияда мамлакат рамзи ҳисобланган сакура гул очди. Бу йил сакура энг аввал Хиросима префектурасида гуллади. Бундай гуллаш ҳудуд учун эрта ҳисобланади.

    Хиросиманинг марказий ҳудудидаги боғда сакура дарахти устида олтита очиқ куртак кўзга ташланди. Японияда қабул қилинган мезонларга кўра, битта “назорат” дарахтида бешта шундай куртакнинг мавжудлиги гуллашнинг бошланиши деб ҳисобланади.

    РИA Новостининг Япония минтақаси метеорология бўлимига асосланиб келтирган маълумотига кўра, бу Хиросимада 1953 йилдан бери биринчи марта кузатилаётган, рекорд даражадаги энг эрта бошланган гуллашдир. Бу йиллик ўртача кўрсаткичдан 16 кун ва ўтган йилга нисбатан 11 кун олдин бошланди. 12-март, жума куни Фукуока префектураси ҳам биринчи гуллаган куртаклар ҳақида хабар берди. Бу ерда ҳам 1953 йилдан бери эрта гуллаш рекорд даражага айланди: ўртача йиллик кўрсаткичлардан 11 кун ва ўтган йилга нисбатан 9 кун олдин.

    Қайд этилишича, одатда сакура гуллаган пайтда аҳоли оиласи, дўстлари ва ҳамкасблари билан дала ва майдонларга сайрга чиқади. Бироқ, бу йил коронавирус туфайли чекловлар кутилмоқда.

    Токионинг яшнаган сакураси билан ҳайратга соладиган энг машҳур жойларидан бири Уэно боғи майсазорлари тўсиб қўйилган. 2020 йилда Токиода сакура гуллаб-яшнаган мавсумда боғларга қилинган катта сайр коронавирус инфекциясининг кескин ортишига олиб келган ва бу апрель ойининг бошида фавқулодда режимнинг жорий этиш заруратини келтириб чиқарганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates