Японияда учар машиналар синовдан ўтказилади

    Японияда шаҳарнинг жамоат майдонларида учар машиналарнинг ҳаракатини ташкил этиш бўйича биринчи тажрибалар ўтказилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

    Mitsubishi Estate, Japan Airlines ва Канемацу савдо-инвестиция корпорацияси ҳамкорликда Токиода учар автомобиллар билан тажриба ўтказди. Биринчи босқичда Mitsubishi Estate Токио марказидаги офис осмонўпар биноларининг томлари ва ҳудудларида учар машиналар ўрнатиш учун жойларни танлайди. Харажатлар сметаси тузилади ва дастлабки тажрибалар ўтказилади. Бошқариладиган учар аппаратларнинг биринчи ҳақиқий синов парвозлари 2024-молия йилида амалга оширилиши кутилмоқда.

    Бир қатор япон компаниялари 2025 йилда учар автомобиллардан тижорий фойдаланишни йўлга қўйиш ниятида. Хусусан, улар Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида йўловчиларни ташиш учун ишлатилиши керак. Ҳозирда учар автомашинани бошқариш учун лицензия олиш шартлари, бундай қурилмаларнинг хавфсизлик мезонлари, фойдаланиш соҳалари ва бошқалар белгиланмоқда.

    Япония ҳукумати бу йўналишдаги ишларни тезлаштирмоқда, чунки Yomiuri газетаси ёзганидек, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой компанияларининг учар автомобилларини жорий этишда рақобат кучайиб бораётганидан хавотирда. Япония корпорациялари ҳам уларга сармоя киритади. Хусусан, Сингапур 2023 йилда Германияда ишлаб чиқарилган учар аппаратларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳада Япониянинг Japan Airlines авиакомпанияси ҳам иштирок этмоқда.

    АҚШнинг энг йирик банкларидан бири Morgan Stanley маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб учар автомобиллар глобал бозори 1,5 триллион долларга етиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates